“Назм ва навонинг ёш шайдолари”

Тошкент тиббиёт академияси ғазал мулкининг султони, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллиги муносабати билан  маънавий-маърифий ва бадиий тадбир бўлиб ўтди.  Тадбирда А.Навоий таваллудининг 574 йиллиги нафақат Ўзбекистонда, балки дунё миқиёсида нишонланаётгани,  Навоий меросини ўрганиш биз учун фахр ва ифтихордир. Тадбирда навоийшунос олим ф.ф.н., доцент Т.Ш.Шермуродов иштирок этди ва Навоий меросини ўзига хос хусусиятлари ҳақида маъруза қилди. Бадиий кечада Навоийнинг улкан маънавий меъросидан баҳра олиб улуғ бобокалонимизга муносиб авлод бўлиб келаётган талабаларимиз нафақат ўзбек балки дунёнинг мураккаб саккиз тилларида Навоий ғазалларини равон қилиб иштирокчиларга тақдим этишди. Академия талабалари иштирокида сахна кўринишлари, Навоий ғазалларига бағишланган куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди. Биз ёшлар  улуғ сиймоларимизга ҳурмат, ғурур, ифтихор руҳида қараб улар яратиб қолдирган ҳаётий ҳақиқатга эга, ҳеч қачон эскирмайдиган маънавий меросидан бахра олиб уларга муносиб авлод бўлишимиз лозимдир.

01 02 03 04 05 06 07

280 total views, 3 views today

This post is also available in: O`zbekcha

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *