“Профилактик тиббиёт: кеча, бугун ва эртага” илмий-амалий анжуман

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
ХАБАРНОМА
Сизни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 11 мартдаги 98-буйруғига асосан 2015 йил 12-13 июнь кунлари «Профилактик тиббиёт: кеча, бугун ва эртага» мавзусида хамдўстлик мамлакатлар олимлари иштирокида ўтказилиши режалаштирилган Андижон Давлат тиббиёт институтини 60 йиллигига бағишланган Республика илмий-амалий анжуманида иштирок этишга таклиф этамиз.


Анжуман дастури:

1. Ички касалликларнинг олдини олишда янги прогрессив технологиялар:
– Гастроэнтерология ва гепатологиянинг замонавий муваффақиятлари. Тиббий хизмат кўрсаткичларини такомиллаштириш.
– Пульмонологияда замонавий профилактика ва даволаш.
– Гематологик касалликларни замонавий профилактикаси, диагностикаси ва даволаш ишлари.
2. Кардиоваскуляр ва ноинфекцион касалликлар эпидемиологияси ҳамда касалликлар профилактикаси. Бирламчи ва иккиламчи юрак-қон томир етишмовчилиги асоратларининг медикаментоз профилактикаси, фармакоэпидемиологияси ва фармакоиқтисодиёти.
3. Аёллар саломатлигини сақлашнинг замонавий қирралари. Ҳомиладор аёллар замонавий скрининг диагностикаси ва касалликларни даволашда янги технологияларни тадбиқ этилиши.
4. Болалар ва ўсмирлар касалликларининг эрта диагностикаси.
5. Оилада ўткир ва сурункали касалликларнинг профилактикасига замонавий қарашлар.
6. Шошилинч ва режали жарроҳликда асоратларни прогнозлаш, профилактикаси ва замонавий янги технологиялар билан даволаш.
7. ВИЧ/ОИТС ва инфекцион касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва даволашнинг замонавий аспектлари.

Анжуманда иштирок қилиш шакллари:

1. Мақолалар чоп эттириш.
2. Мақолалар чоп эттириш ва маъруза билан қатнашиш.
3. Мақоласиз маъруза билан қатнашиш.
4. Стендли маърузалар.
Илмий-амалий анжуманда қатнашиш учун Андижон Давлат тиббиёт институти ташкилий қўмита секретариатига регистрация картаси (1-илова) ва тезисларни (2-илова) 2015 йил 20 апрелдан кечиктирмасдан юборишингизни сўраймиз.
Бошқа шаҳарлардан келган қатнашчилар учун ташкилий қўмита томонидан талабларга биноан мехмонхоналарда жой банд қилинади.
Тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларидан бирида, икки нусхада экспертиза хулосаси, йўлланма хат билан биргаликда қабул қилинади. Мақолалар CD ёки DVD дискларда, Word 2003, 12 шрифт, 1 интервал, 2 бетгача ёзилиши лозим. Тезислар матнида жадвал, расм, графика, адабиётлар руйхати ва қискартмалар бўлмаслиги лозим.

Ташкилий қўмита манзили:

710002, Андижон шаҳри, Ю.Атабеков кўчаси, 1. 
Андижон Давлат тиббиёт институти, тест маркази. 
Телефон: 8(374) 225-86-56; 237-50-20. 
Факс: 8(374)237-54-33. 
Электрон почта – e-mail: agmi-361@rambler.ru

Ташкилий қўмита
1-илова

Регистрация картаси

1. Фамилия, исми-шарифи.
2. Иш жойи.
3. Илмий даражаси.
4. Лавозими.
5. Ташкилот номи.
6. Адрес.
7. Телефон, факс, E-mail.

2- илова

1. Биринчи катор – тезис номи (катта харфлар билан)
2. Иккинчи катор – муаллифлар Ф.И.Ш. (масалан Абдуллаев А.А., Ботиров Б.Б.).
3. Учинчи катор – шахар, иш жойи.
4. Тезис матни абзацдан бошланиши керак.

Иккинчи нусхасида муаллифлар ва маърузачилар тугрисида кушимча ахборот берилиши зарур (тула манзил ва телефон)

Ташкилий масалалар буйича куйидаги маъсул ходимларга мурожаат килишингиз мумкин:
Ходжиматов Г.М. телефон: иш (8-374)237-50-20; (8-374)224-28-93; Моб. (+99893)429-49-12
Гуламов Ш.А. телефон: моб. (+99890)254-48-09

635 total views, 1 views today

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *