УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ BA ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ БУХОРО МУҲАНДИСЛИК – ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ АХБОРОТ ХАТИ

Бухоро муҳандислик-технология институтида 2015 йил 21-25 сентябр кунлари “Касб-ҳунар таълими ўқитувчиларини тайерлаш муаммолари ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида вазирлик миқесида илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Шўьба йўналишлари:

1-шўъба. Касб-ҳунар            таълими ўқитувчисини тайерлаш жараёнида замонавий педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш.

2-шўъба.         Касб-ҳунар таълими ўқитувчисини тайёрлашда педагогик туркум фанларини ўқитишни такомиллаштириш.

3-шўъба.         Касб таълими бакалавриат йўналишларининг ўқув меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш.

4-шўьба.         Касб-ҳунар таълими ўқитувчисини тайерлаш ва малакасини ошириш жараёнида хорижий таълим тажрибаларидан фойдаланиш.

Конференция материаллари илмий тўплам шаклида чоп этилади, шу муносабат билан маъруза матнлари босма ҳамда электрон нусхада қуйидаги талабларга мувофиқ расмийлаштирилган ҳолда 2015 йил 10 сентябрга қадар топширилиши зарур.

Матнни териш ва расмийлаштиришга талаблар

Мақола 3-5 бетда Microsoft Word дастурида, Times new roman шрифтида, A4 форматда, юқоридан 2 см, пастдан 2 см, чапдан 2 см, ўнгдан 2 см қолдирилиб, 1 қатор оралиғида, 14 кегель ўлчамли шрифтда расмийлаштирилади.

Мақолалар тузилмаси

Юқорида чан томондан абзацсиз бош ва қалин ҳарфлар билан мақола сарлавҳаси ёзилади. Сарлавҳадан 2 интервал оралатиб муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи ва яна 1 интервал пастроқ иш жойи (ташкилот номи) кўрсатилади. Мақола кириш қисми, тадқиқот услубиёти, натижалари, хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиши зарур.

Бошқа талаблар

Мақола босма матн шаклида ва электрон вариантда тонширилиши керак. Электрон вариант файлнинг номи биринчи муаллифнинг фамилияси ва шўъба (секция) рақамидан иборат бўлиши зарур (Масалан: Гаффоров А. 3-ш.). Мақоланинг электрон варианти институтнинг қуйидаги электрон манзилига юборилиши мумкин: anjuman2015@inbox.uz Мақоланинг босма ва электрон вариантидаги матнлари бир хил бўлиши шарт. Мақолани чон этиш бадали: ҳар бир бетига 5000 (беш минг) сўм.

Мақоланинг мазмуни ва унда келтирилган фактларнинг тўғрилигига муаллиф(лар) жавобгар.

Кўрсатилган талабларга жавоб бермайдиган материаллар чоп этилмайди ва муаллиф(лар)га қайтарилмайди.

416 total views, 1 views today

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *