АХБОРОТ ХАТИ

“XXI аср – интеллектуал авлод асри” шиори остида ўтказиладиганТошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ёш олимлари ва талабаларининг худудий илмий-амалий конференцияси

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентиниш “Истеъдод” жамгармаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришнй мувофиклаштирига кўмитаси, “Камолот” Ешлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгашининг 2015 йил 13 апрелдаги 13/15/5|2/1 -сонли кўшма қарори асосида 2015 йил 25-26 май кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “XXI аср – интеллектуал авлод асри” шиори остида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ёш олимлари ва талабаларининг худудий илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Конференциянинг максади:

Ўзбекистон Республикасида фан ва технологиялар модернизацияси борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, республика хаётининг ҳар бир сохаси ва жабхасини ривожлантиришга ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва шижоатидан унумли. фойдаланиш, мамлакатимиз тараққиётини таъминлашга ёшларни кенг жалб эгиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва шижоатидан унумли фойдаланиш хамда замонавий техника ва технология, ахборот-коммуникацион маданиятини пухта ўзлаштирган, мураккаб ва кенг қўламли вазифаларни хал этишга қодир бўлган билимли, етук ёш олимлари и тарбиялашга кўмаклашиш, улар ўртасида хамкорлик муҳитини ривожлантириш, илмий фаолиятини қўллаб-қўвватлаш ва рағбатлантириш.

Конференцияларида қуйидаги йўналишлар (секциялар) бўйича иш олиб борилади:

1-секция: Ижтимоий-гуманитар фанлар

2-секция: Тарбиий фанлар

3-секция: Аниқ фанлар

4-секция: Техника фанлари.

 

Конференция иштироқ этиш учун талабнома ва конференция материаллари тўпламига илмий мақола тақдим этиш зарур.

Конференцияга илмий мақолалар 2015 йил 12 май кунига қадар қабул қилинади.

Конференция материаллари тўплами топшириладиган илмий мақолалар учун талаблар:

  • илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
    • такдим этилаётган илмий маколалар соха бўйича етук мутахассисларнинг камида битта такризи билан қабул қилинади;
    • муаллиф хакидаги маълумотнома (объектив ка) ва муаллифнинг паспорт нусхаси такдим этилади;
    • худудий илмий-амалий конференциясида қатнашиш бўйича муаллифнинг фамилия, исми ва шарифи, мақола номи, конференция йўиалиши (секция), тащкилот номи, лавозими, хизмат манзили, телефон, факс ҳамда электрон почта манзиллари кўрсатилган талабнома бўлиши зарур;
    • конференция материаллари ўзбек, инглиз ва рус тилларида тақдим этилиши мумкин;
    • илмий мақолалар матнлари тахрир қилинган холда А-4 катталикдаги коғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., унгдан 1 см. жой қолдириб, 1  нусхада расмийлаштирилади. Маколанинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси бош харфларда ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,0 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 12 кегел катталигида бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги лозим, “Электрон нусхаси диск ёки флешкага ёзилган холда юборилади ёки электрон почтадан жунатилади.  

    Конференция Ташкилий қўмитаси илмий мақолаларни тўҳрир қилиш ва саралаш ҳуқуқига эга.

     Конференция материалларини юборищ хамда маълумот олиш манзиллари:

    Ўзбекистон Миллий университети

    Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси

    Тел.: (371) 227-10-35, факс (371) 246-02-24

    А Тошпулатов

    E-mail: akram_1977@mail.ru, akrom.toshpulatov@umail.uz

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

849 total views, 2 views today

This post is also available in: Русский, Ўзбекча

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *