O’zbekiston otorinolaringologlarining IV s’ezdi

4-sezd-lor-uz-710x300

Сизни 2015 йил 12-13 май Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Оториноларингологиянинг замонавий йўналишлари» мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси оториноларингологлирининг IV съездида иштирок этишга таклиф қиламиз.

СЪЕЗДНИНГ ИЛМИЙ ДАСТУРИ

  1. Юқори нафас йўллари ва қулоқ касалликларини ташхислаш, консерватив ва

жаррохлик усулида даволашда замон муаммолар.

  1. Қулоқ ва мувозанат аъзолари касалликларини ташхислаш ва реабилитацияларини илғор инновацион технологиялар
  2. Оториноларингологияда дори-дармонлар ва физикавий даволаш усуллари.
  3. Оториноларингологияда стандартизация муаммолари.

Съезд қатнашчилари ва меҳмонларинини рўйхатга олиш  12 майда  соат 800 –  900 да Халқаро бизнес марказининг 1- қаватининг  фойесида ўтказилади.

Маърузачилар учун ахборот:

Маърузачиларнинг кўргазма материалларини намоиш этиш учун компьютер проекторидан фойдаланиш мумкин.  Кўргазма материалини  компьютер операторига маърузадан 30 дақиқа олдин флеш-картада тақдим этиш керак.

Деворий маърузалар баландлиги 120 сантиметргача,  эни 90 сантиметргача бўлган катталикдаги банерда тайёрланган бўлиши керак.

Маърузалар ўзбек, рус ва инглис тилида такдим этилиши мумкин.

Регламент:

Ялпи мажлислар маърузалари учун – 15 дақиқа.

Секциялардаги маърузалар учун – 10 дақиқа.

Муҳокамага чиқувчилар учун – 5 дақиқа.

Халқаро Бизнес Марказининг 7- қаватида  «Оториноларингологияда фармакологик ва физикавий даволаш усуллари» кўргазмаси фаолият кўрсатади.

Маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:

100109, Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий кўчаси 2-уй, ТТА

2-клиникаси 8-корпус, ЛОР касалликлари кафедраси

Мулоқат қилувчи шахс:

Охунжанов Нозим Обидович

тел.: +998-71-150-99-06, +998-93-548-59-08.

e-mail:ahundjanov@mail.ru

Халқаро Бизнес Марказининг манзили:

100084   Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур шох кўчаси 107В – уй

телефон: (+99871) 2385834  факс (+99871) 1205885

электрон манзил:     www.ibc.uz       info@ibc.uz

programma-4-sezd-lor

4 съезд материаллари 2015.pdf

707 total views, 2 views today

This post is also available in: English, Русский, Ўзбекча

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *